Транспорт компанияси нима учун йўналишларда автобуслар камайгани ва йўловчилар совуқда 35 дақиқагача кутишларига тўғри келганини тушунтирди.
“Тошшаҳартрансхизмат” ҳаво ҳароратининг 20 даражагача кескин пасайиши туфайли яқинда харид қилинган катта сиғимли автобусларда двигателлар ишламай қолгани ҳақида хабар берди.
“Шу сабабли 12 январь куни автобусларнинг пойтахтга келишида 30-35 дақиқага кечикишлар кузатилди. Завод мутахассисларининг тезкор ишлари туфайли техник носозликлар бартараф этилди ва автобуслар йўналишларга чиқди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, компания фуқароларнинг жамоат транспортида кутиш вақтини қисқартириш мақсадида йўналишларга қўшимча 20 та MAN туристик автобуслари чиқарилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.