Кўриш имконияти чекланган болалар «Қарсилдоқ» спектаклини «кўришди»

Кўриш имконияти чекланган болалар «Қарсилдоқ» спектаклини «кўришди»

П.Чайковскийнинг машҳур «Қарсилдоқ» балет-спектакли илк маротаба кўзи ожиз ва заиф бўлган томошабинлар учун тифлошарҳлаш ёрдамида намойиш этилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида илк бор кўзи ожиз ва заиф бўлган инсонлар учун «Қарсилдоқ» балет-спектакли намойиш этилди. У тифлошарҳлаш тизими ёрдамида амалга оширилди. Ушбу акция мамлакатдаги махсус эҳтиёжга эга инсонлар учун инклюзив шарт-шароитларни яратиш бўйича яна бир қадамдир.
Кўриш имконияти чекланган болалар «Қарсилдоқ» спектаклини «кўришди»
Мазкур спектаклга Жамғарма томонидан “Кўнгил кўзи” лойиҳаси иштирокчиларига, №25-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбияланувчилари ва ўқитувчиларига, «ОНА» жамоат Жамғармаси, “Мехрли қўллар” маркази, “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти” тарбияланувчиларига 200та таклифнома тақдим этилди.
Кўриш имконияти чекланган болалар «Қарсилдоқ» спектаклини «кўришди»
Маданий тадбирларга ташриф буюрувчи кўзи ожиз ва заиф бўлган томошабинлар учун тифлошарҳлаш амалиётини жорий этиш Жамғарма фаолиятининг тизимли йўналишларидан бири ҳисобланади

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.