Андижонда йигитлар чанани Lacetti’нинг орқасига улаб, “сайр” қилишди

Андижонда йигитлар чанани Lacetti’нинг орқасига улаб, “сайр” қилишди

Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда бир нечта йигитлар Андижонда автомобилнинг орқасига арқон ёрдамида чана боғлаб, ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабт билдирди.

Шу йилнинг 11 январь куни соат 01:00 ларда Андижон шаҳрида яшовчи С.К Андижон шаҳри Ўзбекистон кўчасида 2 нафар таниши А.А ва Қ.Ш.лар билан бирга қорда сирпаниш мақсадида ўзининг бошқарувида бўлган Lacetti’нинг орқасига арқон ёрдамида чана боғлаб, катта йўлда хавфли ҳаракатларни содир этишган.

Ҳайдовчи ва чана устида бўлган 2 нафар фуқарога ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан МЖтКнинг тегишли моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.

Андижонда йигитлар чанани Lacetti’нинг орқасига улаб, “сайр” қилишди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.