Ҳокимлик ижтимоий тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлган суратга изоҳ берди.
Маълум қилишича, жорий йилнинг 10 январь куни тунда туман ҳокими томонидан ижтимоий соҳа объектларида аномал совуқ шароитида иситиш тизимининг аҳволи бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган.
Маълум қилинишича, туманнинг чекка ҳудудида жойлашган 10-сон умумий ўрта таълим мактабини иситиш тизимида муаммо мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 8 январь куни тегишли ташкилотлар томонидан иситиш қозони қайта таъмирлаш учун олиб кетилган. Совуқ ҳаво натижасида мактабнинг иситиш тизими ишдан чиқмаслиги учун иссиқлик узатиш панелларини сувдан тозалаш ишлари амалга оширилган.
«Туман ҳокими ушбу жараённи, яъни иссиқлик узатиш панелларини носоз ҳолатга келиб қолмаганини шахсан ўзи кўздан кечирган ва ҳолат фотосуратга олинган, бу эса ижтимоий тармоқдаги кўплаб турли каналларда кенг ёритилиб, кузатувчиларни муҳокамасига сабаб бўлган. Ҳозирда иситиш қозонларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда», - дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.