Республиканинг барча ҳудудларида яшаш учун рухсатнома олиш учун аризаларни кўриб чиқиш 68 иш куни ичида амалга оширилади.
Ҳужжатда яшаш учун рухсатнома олиш учун аризаларни онлайн тизим орқали кўриб чиқиш ҳам назарда тутилган.
Бундан ташқари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатномаларни кўриб чиқиш ва беришнинг умумий муддати:
— Қорақалпоғистон ҳудудида ва бошқа вилоятларда 98 иш кунидан 68 иш кунигача, кўриб чиқиш босқичлари эса 10 иш кунидан 8 иш кунигача қисқартирилсин;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида 128 иш кунидан 68 иш кунигача, кўриб чиқиш босқичлари эса 11 иш кунидан 8 иш кунигача қисқартирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.