Ҳокимлик уларнинг иш вақтини 10:00 дан 17:00 гача қилиб белгилади. Мазкур қарор аҳолига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида қабул қилинган.
Маълум қилинишича, мазкур қарор ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида қабул қилинган.
“Шу боис, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10: 00 дан 17 :00 га қадар амалга ошириши лозим.
Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади”, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.