Мазкур қарор аномал совуқ туфайли қабул қилинган. Харид қилинган чипталар 100 фоиз қийматда қайтарилади
Мазкур қарор аномал совуқ туфайли, шунингдек, йўловчи поездлари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни манзилига етказишда ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Қайд этилишича, 13, 14 ва 15 январь кунлари 766/765-сонли «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналиши бўйича учта рейс бекор қилинди.
Йўловчилар ўз манзилларига етиб олиш мақсадида қуйидаги муқобил йўловчи поездлардан фойдаланишлари мумкин:
12-сонли «Тошкент – Бухоро «Шарқ»;
56-сонли »Тошкент – Бухоро – Хива«;
58-сонли »Тошкент – Бухоро – Шовот«;
72-сонли »Тошкент – Бухоро – Олот«;
125-сонли »Андижон – Тошкент – Бухоро – Хива«;
»Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100 фоиз қийматда қайтарилади", дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.