Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг ичкарига киришларига рухсат берилди

Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг ичкарига киришларига рухсат берилди

14 январдан барча кутиб олувчилар учиб келиш залларига кириб, кутишга рухсат берилди.

Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг ичкарига киришларига рухсат берилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Аномал совуқлар муносабати билан республика аэропортлари биносига кутиб олувчиларнинг киритилишига рухсат берилди.

14 январдан барча кутиб олувчилар учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда учиб келаётган йўловчиларни кутишлари мумкин бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.