+100 кг вазн тоифаси финалида жаҳон рейтингининг амалдаги пешқадами, тожикистонлик Темур Раҳимовга қарши баҳс олиб борган Алишер Юсупов имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди. Ушбу вазн тоифасида курашган бошқа бир вакилимиз Шоҳруҳ Бахтиёров эса бронза медали учун баҳсда финляндиялик Мартти Пумалайнендан устун келди.
Шу тариқа, терма жамоамиз Боку турнирини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади. Мусобақа қаҳрамонлари:
Олтин. Диёра Келдиёрова ( 52 кг)
Кумуш. Алишер Юсупов (+100 кг)
Бронза. Сита Қадамбоева ( 52 кг)
Бронза. Шоҳруҳ Бахтиёров (+100 кг)
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.