Вакилларимиз орасида дастлаб 54 кг. вазндаги спортчимиз Шаҳзод Музаффаров эронлик Меҳди Хусровийга қарши рингга кўтарилди.
Рақиб боксчиси бўй ва қўлларининг узунлиги жиҳатдан устунликка эга бўлса-да, ҳамюртимиз тез ҳаракатларига эвазига рақиб ҳимоясини ёриб ўтиб, эронлик рақибига кўплаб зарбалар берди ҳамда барча раундларни ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳакамларнинг якуний баҳоси — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27 ва 29:28).
Музаффаров ярим финалда қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга қарши жанг олиб боради.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.