Марказий сайлов комиссияси собиқ ҳокимни сенат аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарорда ёзилишича, Тошкент шаҳридан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзоси Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевнинг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатида ваколатлари муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан ҳамда Сенат аъзоси сифатида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.