Компания Тошкентдан Омск (ҳафтасига бир марта) ва Нижний Новгород (ҳафтасига икки марта) шаҳарларига парвозларни амалга оширади.
26 мартдан бошлаб авиакомпания Тошкент – Омск – Тошкент йўналиши бўййича мунтазам қатновларни амалга оширади. Парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.
28 мартдан бошлаб авиакомпания Тошкент – Нижний Новгород – Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта: сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.
Бундан ташқари, авиакомпаниянинг “Шарқий” хабини ривожлантириш лойиҳаси доирасида 27 мартдан бошлаб Наманган – Оренбург – Наманган йўналиши бўйича парвозлар қайта тикланди. Мунтазам тўғридан-тўғри рейслар душанба кунлари амалга оширилади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 31 мартдан бошлаб жума кунлари Наманган – Нижневартовск – Наманган йўналиши бўйича янги рейсни амалга оширади.
Юқоридаги барча рейслар авиакомпаниянинг ўзига хос лоукостер бренди Uzbekistan Airways Express остида амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.