Ўзбекистон ТИВ делегацияси ЕХҲТ йиғилишида иштирок этиш учун Польшага боради

Ўзбекистон ТИВ делегацияси ЕХҲТ йиғилишида иштирок этиш учун Польшага боради

30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон ТИВ делегацияси ЕХҲТнинг ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Польшанинг Лодз шаҳрига ташриф буюради.

30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Лодз (Польша) шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва ташкилот фаолиятининг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки ва кўп томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.