“Имом Ғаззолий “Ҳамма тўфону бало-қазолар ҳаётимизни бузиш учун келмайди, уларнинг баъзилари йўлимизни тозалаш учундир”дейди. Шу маънода, кейинги йилларда кўрган-кечирганларимиз – оғир синовлар бизни бир миллат сифатида бирлаштирди, ҳаётимизда учрайдиган бефарқлик, томир отиб кетган худбинлик каби иллатларнинг томирини қирқди, қалбларимизда бир-биримизга нисбатан меҳрни парвариш этди, десам янглишмаган бўламан”.
Қудратилла Рафиқов
Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенатининг аъзоси, сиёсатшунос
Яқинда ҳамкасбимиз, кўп йиллик дўстимиз Абдували Абдусамадов вафот этди ва таъзия билдиргани хонадонига бордик, ўғли Мақсуджонга ҳамдардлик билдириб, бироз суҳбатлашиб, қайтдик. Офисга келсам, йигитлар интернетдан олинган мақолани қўлимга узатишиб, “Мана ўзбеклардан ҳам Нобель лауреати чиқди. Муборак бўлсин!” – деб қарши олишди.
Нобель мукофоти лауреати С.Қ. Абдувалиев нутқидаги қуйидаги сўзлар эътиборимни тортди:
Ўйлайманки, бу юксак эътироф-баҳо Олимпия жаҳон ҳаракати ривожига қўлидан келганча салмоқли ҳисса қўшаётган барча ватандошларим, шу билан бирга халқлар ўртасидаги бошқа спорт, маданий, илмий ва ижтимоий алоқалар эътироф-баҳосидир. Бундай алоқаларсиз, маданий анъаналар давомийлигисиз, тўлақонли ва адолатли келажак бўлмаслигини биз яхши тушунамиз…
Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигидаги ҳозирги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ҳам шу юксак ва олижаноб мақсадларга эришишга қаратилган. Ўзбекистон, баҳтиёр халқ яшайдиган юксак ривожланган ва гуллаб яшнайдиган мамлакат бўлиш орзуси амалга ошиши учун қудратли куч олди ва бунда жисмоний тарбия ва спортга катта эътибор берилмоқда. Имкониятдан фойдаланиб, юксак мукофотдан илҳомланиб, жаҳон ва ўз Ватанимда спорт ривожига қўшаётган ҳиссамни янада оширишга ваъда бераман!”
Дарҳақиқат бу улуғ алломалар, саркардалар, ёзувчи ва шоирларни, ҳақиқий ватанпарвар, миллатпарварларни тарбиялаб етиштирган ўзбек халқи учун фахрланарли воқеадир!
Тошкентнинг “Файзиобод” маҳалласида яшаган таниқли ҳуқуқшунос Неъматжон ака Юсупов учрашганда, кўпинча “Ота-онасининг дуосини олган, ўтганларни ҳурматини жойига қўйган одам, икки дунёда ҳам кам бўлмайди!”, – деб айтар эди.
Дарҳақиқат, Салимбой Абдувалиев ота-онаси, эл-юрт дуосини олган, ўтганларни доим ҳурматини жойига қўйиб келади, шунинг учун доим эл-юрт эътибори, барчани ҳурматига сазовор.
Янги зафарларга илҳомлантирадиган Халқаро Нобель мукофоти халқимизга муборак бўлсин!
Носир Тоиров, сиёсатшунос
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.