Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳолат Жиззахда содир бўлган. Видеода овчилар ноёб қушни қармоқ ёрдамида овлаганини кўриш мумкин.
Табиат ресурслари вазирлигининг хабар қилишича, вазилик давлат инспекторлари ва “Экологик патруль” гуруҳи томонидан ҳолат содир бўлган манзилни ва фуқаронинг шахсини аниқлаш борасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, пушти сақоқуш Ўзбекистон Қизил китобига заиф, қисқариб бораётган учиб ўтувчи-уяловчи тур мақоми билан киритилган. Ушбу қуш шунингдек, ТМХИ (Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи) Қизил рўйхатига ҳам киритилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.