Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ изоҳ берди.
ИИВ муносабатида айтилишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г.Б ва С.Н.лар ердаги муз бўлагини тепган.
Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз деб уларни оғзаки қўрқитишган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетишган.
Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат ота-онаси бағрида. Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.