Бир нечта автомобиллар эса юк машина атрофида қоидани бузган ҳолда ҳаракатланди. Барча ҳайдовчилар жазоланди.
Маълум бўлишича, ҳолат Зомин туманида содир бўлган. Куёв бўлажак турмуш ўртоғини тўйхонага DAF юк машинаси олиб борган. Юк машинанинг олдида эса бир нечта Malibu, Gentra ва Cobalt автомобиллари қоидани бузган ҳолда ҳаракатланган.
«Мен бу ҳолатни қоидабузарлик деб ўйламабман. Бошқа қайтарилмайди», дейди юк машина ҳайдовчиси.
Шунингдек, тасвирчи йигит кортежни Cobalt ойнасидан танасини чиқарган ҳолда тасвирга туширган. Шу сабаб, Cobalt ҳайдовчиси ҳам жазоланди.
Ҳолат юзасидан мазкур автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан МЖтКнинг 129 ва 138-моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.