2022 йилда Ўзбекистонда 2356 нафар инсон ЙТҲ сабаб вафот этди

2022 йилда Ўзбекистонда 2356 нафар инсон ЙТҲ сабаб вафот этди

Содир этилган ЙТҲларнинг энг кўпи тезликни ошириш билан боғлиқ.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2022 йилда республика ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, ўтган йили 9 902 та ЙТҲ содир этилган. 2086 та ҳолатда ўлим билан ЙТҲ содир этилган. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 2356 нафар инсон вафот этган бўлса, 9606 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

2022 йилда Ўзбекистонда 2356 нафар инсон ЙТҲ сабаб вафот этди
Энг кўп йўл-транспорт ҳодисалар белгиланган тезликка риоя қилмаслик оқибатида содир этилган (1 577). Энг кам ЙТҲ светофор ёки йўл белгиси ўрнатилмаганлиги сабабли келиб чиққан (214).

9 902 та ЙТҲларнинг 345 таси аёллар, 9 557 таси эркаклар томонидан содир этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.