Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов шифокорнинг ойлиги ҳақидаги саволга беморни яхши даволаб, бемордан ҳам пул олиш мумкинлиги айтди.
Вазир эса бунга жавобан ойликни бирданига оширишни имкони йўқлигини, раҳбар шифокорлар ҳозир беморни яхши даволаб ҳам пул тополишини айтди.
«Биз ривожланаётган давлатмиз. Шифокорларнинг ойлигини бирданига 2000-3000 ёки 5000 доллар қилолмаймиз. Муаммо кўп. Лекин бу секин-аста бўляпти. Мен раҳбар шифокорлар ҳақида гапиряпман. Ўзим ҳам операция қиламан. Ўзим ҳам операторман. Агар беморни меҳр билан даволаб, унга тўғри ёндашсангиз, беморнинг ўзи рози бўлиб, сўрамасангиз ҳам сизга баракасини бериб кетади. Очиқ ойдин айтяпман, вазир сифатида бу гапни айтиш тўғри билмайман», дейди соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.