Улар банкоматни бўлакларга бўлиб, ташландиқ жойга ташлаб кетишган. Эркаклар қўлга олинган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Каттақўрғон туман «Таварон» маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғирланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.
Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни 1995 йилда туғилган Б.А., 1998 йилда туғилган О.З., 1994 йилда туғилган Б.Н. ва 1994 йилда туғилган Х.О.лар содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.