Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан қоидабузарлар жазоланди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 февраль куни Қарши шаҳар Буюк турон кўчаси бўйлаб автомашиналарнинг давлат рақам белгиларини ўзбошимчалик билан ечиб, йўлни ҳар иккала қатнов қисмини тўсиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, автомашиналарнинг ҳайдовчилари аниқланиб, МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан, маъмурий баённома тузилиб, автомашиналар вақтинчалик сақлаш майдончасига қўйилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.