Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади.
«2023 йил 7 февраль 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 15 нафар ўзбекистонлик қидирилаётган эди, булардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.
Шунингдек, 17 нафар ўзбекистонлик (булардан 13 нафари спортчилар) зилзила содир бўлган ҳудуддан Истанбулга келишларига ёрдам кўрсатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.