Бу маблағнинг ярмини ташаббусли бюджетнинг 1-мавсумига ажратиш кўзда тутилмоқда.
Маълум қилинишича, ташаббусли бюджетнинг 1-мавсумига 1 трлн сўм ажратиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, 2023 йил бошига маҳаллий бюджетларда шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи маҳаллий ҳокимликлар томонидан Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилади.
Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, шунда 1-мавсум учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларида жами 1,7 трлн сўм маблағ шаклланиши ва ушбу маблағларнинг овоз бериш жараёни бошлангунига қадар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.
2023 йил 9 феврал ҳолатига Фуқаролар ташаббуси жамғармаларида 899 млрд сўм маблағ шаклланган.
Умуман олганда жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларни молиялаштириш учун 2023 йилда бюджетдан жами 8 трлн сўм маблағлар йўналтирилиши мўлжалланган. Шундан:
— 2 трлн сўм – “Ташаббусли бюджет” жараёнлари учун туман ва шаҳар бюджетларида режалаштирилган;
— 320 млрд сўм – “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар бюджетларида режалаштирилган;
— 4 трлн сўм – “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш учун.
Шу билан бирга, жорий йилда маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 30 фоизи ҳисобига 1,7 трлн сўм миқдоридаги маблағлар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилиши прогноз қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ташаббусли бюджетда фуқаролар инфратузилма, йўл, мактаб ва бошқа объектларни яхшилаш бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда иштирок этади. Таклифлар 6 февралдан 26 февралгача қабул қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.