Тошкент-Термиз йўналишидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади

Тошкент-Термиз йўналишидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади

Тупроқ кўчкиси сабаб Чашма-Оқработ станциялари оралиғидан ўтувчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Бугун, 9 февраль куни 80/79-сонли «Тошкент — Термиз — Тошкент» ва 682/681-сонли «Қумқўрғон — Сариосиё — Қумқўрғон» йўналишларидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Чашма-Оқработ станциялари оралиғининг 103-км 5-6 пикет қисмида тупроқ кўчкиси содир бўлган.

Ҳозирги пайтда ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида мутахассислар тезкорлик билан ушбу ҳудудга етиб келишган ва техникалар жалб этган холда тупроқ кўчкиларини темир йўл изидан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

«Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтариб олиш мумкин. Чипта нархи тўлиқ 100 фоиз қийматда қайтарилади», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.