Юқори тезлик чекланган кўчаларга ўрнатилган камералар жарималар ёзишга мослаштирилди.
ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг маълум қилишича, аҳоли гавжум кўчаларда транспорт воситаларининг юқори тезлигини камайтириш мақсадида жорий йилнинг 17 январь куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни тасдиқланди. Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди.
Ҳозирги пайтда белгиланган ҳудудларда йўл белгилари ўрнатилиб, ушбу кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда 60 км/соат тезликка мослаштирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.