«Уни кўргим ҳам келмаяпти. Кечвордим ундай укадан» — 12 ёшли қизнинг ўлимида айбланувчининг акаси

"Уни кўргим ҳам келмаяпти. Кечвордим ундай укадан" — 12 ёшли қизнинг ўлимида айбланувчининг акаси

Тошкентда 12 ёшли қизалоқнинг ўлимида гумонланувчи шахснинг акаси укасининг бу ишига муносабат билдирди.

Аввалроқ, Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қиз 29 ёшли эркак томонидан зўрлангани ва ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Қотилликда гумонланувчи шахснинг акаси ҳолатга ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълум қилинди.

«Марҳума қизнинг оиласи билан ҳалигача яхшимиз. Улар билан бизнинг ўртамизда ҳеч қанақа уруш ёки жанжал бўлмаган. Укам жиноят содир бўлган жойга олиб бормасдан, одамларга бошқа жойларни қидириш кераклигини айтди», — дейди у.

Аканинг айтишича, қотилликда гумонланувчи ўша куни спиртли ичимлик ичиб олган бўлган. Олдин ёш болаларга бундай ҳаракатларни содир қилгани кузатилмаган. Аммо, 3-4 ойлар олдин бир рус миллатига мансуб қизни зўрлашга уринган.

«Ўшанда қиз уйимизга келганди. Қарасам озгина ичиб ҳам олган экан, дори дармонингизга ишлатасиз деб, қўлига бир, икки сўм бергандим.

Уни (қотилликда гумонланувчи) кўргим ҳам келмаяпти. Умуман кўрмай-куймай. Ёш қизни шу аҳволга солишга қандай қўли кўтарган. Кечвордим ундай укадан», — деди ака.

Эслатиб ўтамиз, гумонланувчи шахс ҳибисга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в,з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.