Андижонда ноқонуний қурилган бинонинг охирги қаватидаги бетон плиталар қулаб тушди

Андижонда ноқонуний қурилган бинонинг охирги қаватидаги бетон плиталар қулаб тушди

Шунингдек, деворлари бузилиб кетган. Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда янги қурилган бино охирги қавати қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Андижон вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан олиб борилган ўрганиш ишларидан маълум бўлишича, объектнинг қурилиш ишлари 2022 йилнинг мартида бошланган. Назорат тадбирлари давомида фуқаро И.У. тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларисиз инспекцияни хабардор қилмасдан, объектда қўшимча 2 қават (4-5-қават) қўшиб, қурилиш ишларини амалга оширгани аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича фуқаро И.У.га МЖтКнинг 99-моддаси (шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 7-қисми билан маъмурий чора қўлланилган.

Қурилиш ишлари давомида бинодаги темир-бетон плиталарининг қулаб тушиши ва бино юқори қаватларидаги деворлар бузилишига ишчилар томонидан темир-бетон плиталар устига меъёрдан ортиқ қурилиш материаллари юклангани ҳамда юкларни автокранда тушириш жараёнида динамик қўйиш ҳосил бўлиши сабаб бўлган.

Инспекция томонидан объектнинг шаҳарсозлик ҳужжатларисиз қурилган ва яроқсиз ҳолга келган 4 ва 5-қаватларини фуқаро И.У. томонидан техника хавфсизлик талабларига қатъий риоя этган ҳолда бузиб (демонтаж) олиши кераклиги тушунтирилган ва бинонинг 5-қавати демонтаж қилинган.

Қайд этилишича, ҳозирда фуқаро И.У.нинг молиявий муаммолари сабаб бинонинг 4-қаватини бузиш ва қурилиш ишларини давом эттириш вақтинча тўхтатилган. Объектнинг демонтаж ишларини бажариш ва қурилишни давом эттириш инспекция томонидан назоратга олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.