«Tata Steel Chess — 2023»: Абдусатторов ғалаба билан бошлади, Синдаровда эса дуранг

«Tata Steel Chess-2023»: Абдусатторов ғалаба билан бошлади, Синдаровда эса дуранг

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зи шаҳрида шахмат бўйича «Tata Steel Chess — 2023» турнири бошланди.

Ушбу нуфузли мусобақанинг «Мастерс» гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, «Челленжер» гуруҳида эса Жавоҳир Синдаров ўз имкониятларини синовдан ўтказмоқда.

«Мастерс» гуруҳида Нодирбек Абдусатторов илк турни руминиялик Ричард Раппортга қарши қора доналарда ўйнади ва деярли 5 соат давом этган ўйинда ғалабага эришди.

«Tata Steel Chess — 2023»: Абдусатторов ғалаба билан бошлади, Синдаровда эса дуранг
«Челленжер» гуруҳида эса Жавоҳир Синдаров германиялик Александер Донченко билан дуранг қайд этди.

«Tata Steel Chess — 2023»: Абдусатторов ғалаба билан бошлади, Синдаровда эса дуранг
Энди эртага Нодирбек Абдусатторов 2-тур доирасида америкалик Фабиано Каруана билан, Жавоҳир Синдаров эса сербиялик Ивич Велимирга қарши дона суради.

Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.