Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи иккита чегара божхона пости вақтинчалик ёпилади

Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи иккита чегара божхона пости вақтинчалик ёпилади

“Қазигурт” (“С.Нажимов”) ва “Атамекен” (“Сирдарё”) ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши сабабли пиёдалар, автобус, енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Жорий йилнинг 15 февраль кунидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

«Дипломатик каналлар орқали Қозоғистондан келиб тушган хабарга кўра, Қозоғистоннинг “Қазигурт” (“С.Нажимов”) ва “Атамекен” (“Сирдарё”) ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши муносабати билан, жорий йилнинг 15 февралидан ушбу постлар орқали пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тн.гача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати реконструкция даврида вақтинчалик тўхтатилади», — дейилади хабарда

Ушбу ўтказиш пунктлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этади.

Фуқаролар ушбу ўтказиш пунктларига муқобил сифатида иш тартиби куну-тун бўлган “Ғишткўприк” ва “Яллама” ҳамда иш тартиби куннинг ёруғ вақтида бўлган “Малик” ва “Оқ олтин” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.