Хавфли ҳаракатларни содир этишга рухсат бергани учун ҳайдовчи жазоланди.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Nexia 3 автомобилини Тошкент шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл фуқаро бошқараётган вақтида содир этилган.
Йўловчиларни ҳаётини хавф остига қўйдириб, уларнинг тана қисмини транспорт воситасидан чиқаришига йўл қўйганлиги учун ҳайдовчига МжтКнинг 128-5-моддасига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Қолаверса, ўрганишлар давомида транспорт воситасини муддатидан ўтган 5 та қоидабузарлик юзасидан ундирилмаган жарималар борлиги аниқланиб, автомобиль вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳозирда хавфли ҳаракатларни амалга ошириб, қоидабузарлик содир этган 2 фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.