Россия ҳукуматининг тегишли қарори лойиҳаси Россия Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ўзбекистонлик мигрантларни қурилиш объектларига жалб қилиш дастури 2021 йил октябрь ойида бошланган эди.
Маълумот учун, 2021 йил октабр ойида Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларини Россия қурилиш объектларига жалб қилиш бўйича синов дастури ишга туширилан.
«Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2021 йил 6 октябрдаги 1694-сонли «Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерацияси юридик шахслари билан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори тўхтатилди», дейилади ҳужжатда.
Россия Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқа федерал ижроия органлари билан биргаликда Ўзбекистон фуқароларини Россия қурилиш объектларига жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини тўхтатиб туриш масаласини ишлаб чиқишда ҳам иштирок этганини маълум қилди.
«Лойиҳа доирасида Россия қурилиш обектларига жами 4750 нафар Ўзбекистон фуқароси келган», дея қўшимча қилди матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.