Самарқандда 1 миллион АҚШ долларига радиоактив қурилма сотмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқандда 1 миллион АҚШ долларига радиоактив қурилма сотмоқчи бўлганлар ушланди

Андижонлик икки шахс ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган радиоактив ва заҳарли қурилмани Самарқандга олиб келиб, маҳаллий фуқарога пуллаётган вақтда қўлга олинган.

Самарқанд вилоятида радиоактив ва заҳарли қурилмаларни сотиш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланган М.С., андижонлик шериги Р.С. ҳамда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.О. ўзаро тил бириктирган ҳолда жиноий гуруҳ тузиб, мўмай даромад топишни режалаштирган.

Аниқланишича, Р.С. М.С.нинг таклифига кўра, Андижон вилоятидаги танишидан гўёки ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган радиоактив ва заҳарли қурилмаларни Самарқанд шаҳрига олиб келиб, ишончли харидор топилгунига қадар Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида яшаб келган.

Кейинчалик, М.С. Самарқанд шаҳридаги таниши Ж.О. орқали мазкур мосламаларни умумий ҳисобда 1 миллион АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотишга келишиб, олдиндан 200 000 АҚШ доллари сўраган. Бу шахслар ичида 1 кг симоб моддаси бўлган қўлбола усулдаги қурилмани 200 000 АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.