Нодирбек Абдусатторовга бу сафар ҳиндистонлик Праггнанадҳа рақиблик қилди. Ҳамюртимиз оқ доналарда ўйнаб, дурангга имзо чекди. Ўзбекистонлик спортчи ўз очколарини 4,5 тага етказди ва пешқадамликни сақлаб қолди. Аниш Гири (Нидерландия) ва Фабиано Каруана (АҚШ) ҳисобида 4 очкодан мавжуд.
Абдусатторов эртага Ҳиндистон вакили Эригаиси Аржунга қарши қора доналарда ўйнайди.
Жавоҳир Синдаров эса бугун ғалабага жуда яқин эди. Аммо муҳим паллада нотўғри юриш туфайли ғалабадан қўлдан чиқарди. Ҳамюртимиз бразилиялик Луис Паул Супига қарши баҳсда бир сипоҳ устунлигига эга бўлганига қарамай, дурангга рози бўлди. Жавоҳир ўз очколарини 4 тага етказган ҳолда жадвалда 3-поғонани эгаллаб турибди.
Синдаров 7-турда Нидерландия вакиласи Элина Роеберсга қарши оқ доналарда ўйнайди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.