Наманган ва Фарғонада санъаткорнинг юбилейига бюджетдан 239 млн сўм ажратилди

Наманган ва Фарғонада санъаткорнинг юбилейига бюджетдан 239 млн сўм ажратилди

Наманган вилояти ҳокимлиги ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича фармойиш лойиҳасини тайёрлашда техник хатога йўл қўйилганини маълум қилди. Аммо, айнан қайси техник хатолиги ҳақида маълумот берилмаган.

Наманган вилояти ҳокими 2023 йил 15 февраль кунги қарори билан Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоиловнинг 70 йиллик юбилейини ўтказиш учун вилоят бюджети захира маблағлари ҳисобидан 150 млн сўм ажратди. Бу ҳақдаги қарор матни e-qaror.gov.uz порталига жойланган.

Наманган ва Фарғонада санъаткорнинг юбилейига бюджетдан 239 млн сўм ажратилди
Наманган ва Фарғонада санъаткорнинг юбилейига бюджетдан 239 млн сўм ажратилди
Қарорга кўра, санъаткорнинг 70 йиллигига бағишланган концерт дастури муносабати билан Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» тантаналар мажмуасида байрам дастурхони ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2023 йилнинг 17 январь куни эса Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойиши асосида созанданинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган концерт дастури харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан 89 млн сўм ажратилган.

Наманган ва Фарғонада санъаткорнинг юбилейига бюджетдан 239 млн сўм ажратилди
Наманган ва Фарғонада санъаткорнинг юбилейига бюджетдан 239 млн сўм ажратилди
Маълумот учун, Абдуҳошим Исмоилов 1952 йил 9 июнда Фарғона вилоятининг Қува туманида таваллуд топган.

Санъаткорнинг юбилейини ўтказиш учун бюджетдан жами 239 млн сўм ажратилгани ижтимоий тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

«Вилоятимизда Маънавият ва маърифат ойлиги доирасида мақом кечалари, халқимиз ардоқлаган таниқли адиблар, олимлар, шоирлар, ёзувчилар ва устоз санъаткорларнинг юбилей ва хотира кечалари ўтказилиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб келинмоқда.

Жумладан, оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги, Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов таваллудининг 80 йиллиги ҳамда шоир, журналист, публицист Носир Аббоснинг 60 йиллик юбилейлари тантанали ўтказилди», — дейилган унда.

Қайд этилишича, жорий йил 22 январь куни Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоиловнинг 70 йиллигига бағишланган ижодий кечаси бўлиб ўтди.

«Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ артистлари ва хизмат кўрсатган артистлар, давлат мукофоти совриндорлари ҳамда Юнус Ражабий номидаги мақом ансамблининг 70 нафар ҳамда вилоятимиз мақом жамоасининг 40 нафар хонанда ва созандалари иштирок этдилар. Уч кун давом этган тадбирларда вилоятимизнинг фаол аёллари, меҳнат фахрийлари, шоир ва ёзувчилар, кам таъминланган аёлларга концерт дастурлари намойиш этилди», — дейилади ҳокимлик муносабатида.

Ҳокимликнинг қайд этишича, ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича Фармойиш лойиҳасини тайёрлашда техник хатога йўл қўйган масъулларга тегишли чоралар кўрилган.

Аммо, айнан қайси техник хато учун чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.