1 кунда 2,6 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди — “Ўзэнергоинспекция”

1 кунда 2,6 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди — “Ўзэнергоинспекция”

Ҳисобланишича, мазкур электр энергияси 30 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Жорий йилнинг 15 февраль куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 119 та ҳолатда 6,3 млн кВт/соат миқдоридаги (жами 2,6 млрд сўм) электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Хусусан, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши натижасида Наманган шаҳрида 646 млн сўм, Самарқанд вилоятида 275 млн сўм, Тошкент вилоятида 187 млн сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган.

«Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилиб, ҳолат бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Ҳудудларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.