Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат +12 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат +12 даражагача кўтарилади

Синоптиклар шанба ва якшанба кунларида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни ёмғир ёғиши давом этади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида бироз ёғингарчилик фақат айрим жойларда бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кучсиз ёмғир фақат эрталаб ёғади.

Ҳаво ҳарорати +5...+10 даража, шимолда 0...+5 даража атрофида бўлади.

Шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республика жануби-шарқий ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даража атрофида, баъзи жойларда — 2 даражагача бўлади, кундуз куни эса ҳаво +7...+12 даражагача кўтарилади.

Бугун пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0..+3 даража, шанба куни кундузи +8...+10 даражагача, якшанба куни +10...+12 даражагача бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17-18 февраль кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.