Шунингдек, яна 3 киши шифохонага ётқизилган. Улар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.
Маълум қилинишича, воқеа жойида оиланинг 3 нафар аъзоси: 1961 йилда туғилган аёл А.З., 1978 йилда туғилган эркак Х.М. ва 1982 йилда туғилган аёл С.Р. вафот этган.
Шунингдек, ушбу хонадонда яшовчи 18 ёшли Р.М., 20 ёшли Д.М., 11 ёшли Т.М. ва 2 ёшли Ҳ.А.лар “номаълум этиологик заҳарланиш” ташхиси билан Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 18 ёшли Р.М. Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмаси “Жонлантириш” бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасида фуқаролар марҳумларнинг ўлими бўйича суд тиббий ташхис “Ис газидан ўткир заҳарланиш. Мурда доғларининг оч пушти рангдалиги, ички аъзолар пушти рангга кириши. Қоннинг суюқ ҳолати. Ички аъзоларнинг тўлақонлиги. Мия ва ўпка шиши. Номаълум этиологияли овқатдан заҳарланиш” эканлиги қайд этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.