Тошкент метросида 26 ёшли шахс ўзини поезд остида ташлашга уринди

Тошкент метросида 26 ёшли шахс ўзини поезд остида ташлашга уринди

Бекатда турган хавфсизлик ходими фуқарони тўхтатиб қолган.

Тошкент метрополитенининг «Пахтакор» бекатида ўзини поезд остига ташлашга уринган шахс тўхтатиб қолинди, дея хабар бермоқда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 26 ёшли Д.О. 20 февраль куни соат 19:20 ларда метронинг «Чилонзор» бекатига кириб, «Пахтакор» бекатига келган вақтида ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини электропоезд йўлига ташламоқчи бўлган.

Бекат платформасида хизмат олиб бораётган Метрополитенда ХТБ Саф бўлинмалари иккинчи батальон, сафдор ходими А.Далабоев уни ушлаб қолишга улгурган.

Суриштирув ишлари давомида фуқаро Д.О. 2016 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида шизофрения ташхиси билан рўйхатда туриши маълум бўлган. Унинг онаси Ф.А воқеа жойига чақиртирилиб, эркак онасига соғ-саломат ҳолда топширилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.