Бугун Киночилар уйида бўлиб ўтган “Парининг туҳфаси” фильми намойиши чоғида, бу ҳақидаги меморандум имзоланди.Лойиҳа доирасида, Янги Ўзбекистонга бағишланган 3 та эртак-фильм ва 6 та фильм суратга олинади.“Барча фильмлар “Дебют” танлови лойиҳасида бирлаштирилади. Йил охирига келиб, талабалар ўз ишларини тақдим этишлари керак бўлади,” — деди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов.
“Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижодий лойиҳаларга кенг жалб этиш, давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасидир,” дея таъкидлади у. “Куни кеча барчамиз Ўзбекистон Президенти иштирокидаги катта тадбир – Ёшлар кунини нишонлаш маросимида иштирок этдик. Республикамиз раҳбарининг ташаббуси билан, ёшлар учун қандай улкан лойиҳалар амалга оширилаётганини кўриб турибмиз. Бу тадбир эса, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг бир қисмидир”, – дея эътироф этди Фирдавс Абдухолиқов.
Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ректори Иброҳим Йўлдошев Кинематография агентлигига, талабаларга яратиб берилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.
– Университетимизда бир вақтнинг ўзида, ҳам бўлажак режиссёрлар ва сценарийнавислар, ҳам операторлар ва актёрлар таҳсил олмоқда. Шунинг учун, уларга биргаликда ишлаш- қулай. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, лойиҳада институтнинг 300-500 нафар талабаси қатнашади. Улар учун эса, бу нафақат ўзини ижодий жиҳатдан юзага чиқариш, балки пул ишлаш учун ҳам ажойиб имкониятдир”, — деди Иброҳим Йўлдошев меморандумни имзолаш маросимида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.