Қорақалпоғистондаги мактабларда ўқувчиларга бепул овқат беришда қонунбузарликлар аниқланди

Қорақалпоғистондаги мактабларда ўқувчиларга бепул овқат беришда қонунбузарликлар аниқланди

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида тадбиркорлар томонидан кейтеринг хизмати ўз вақтида сифатли кўрсатилаётгани маълум бўлган. Бироқ мазкур жараёнларда озиқ-овқат етказиб бериш жараёнида айрим бефарқликларга йўл қўйилаётгани аниқланган.

Жумладан, Чимбой ва Кегейли туманларига маҳсулотлар кейтеринг ташкилоти томонидан йўловчи ташувчи Damas автомашиналарида етказиб берилаётгани кўзга ташланган. Кегейли туманидаги айрим мактабларда маҳсулотларни қабул қилиб олиш жараёнида эътиборсизликка йўл қўйилгани тасдиқланган.

Қорақалпоғистондаги мактабларда ўқувчиларга бепул овқат беришда қонунбузарликлар аниқланди
Мазкур мактаб директорлари сифатсиз маҳсулотларни қабул қилиб олгани учун санитария ва эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан жаримага тортилган.

Қорақалпоғистондаги мактабларда ўқувчиларга бепул овқат беришда қонунбузарликлар аниқланди
Худди шундай воқеа ўтган йилнинг декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ҳам содир бўлган эди. 63-мактаб ўқувчиларига сифати бузилган озиқ-оқат маҳсулотлари берилди. Кейин маҳсулот етказиб берувчи бир кун ичида алмаштирилишини ваъда қилган, бироқ орадан маълум вақт ўтгач, ижтимоий тармоқларда сифатсиз маҳсулотлар ҳақида шикоятлар яна пайдо бўлганди.

Қорақалпоғистондаги мактабларда ўқувчиларга бепул овқат беришда қонунбузарликлар аниқланди
Қорақалпоғистондаги мактабларда ўқувчиларга бепул овқат беришда қонунбузарликлар аниқланди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.