Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз кириши мумкин — рўйхат

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз кириши мумкин — рўйхат

Ўзбекистон фуқаролари 20 дан ортиқ мамлакатларга визасиз кириши мумкин. Аммо, ушбу давлатларда белгиланган муддат юрилганидан кейин виза расмийлаштириш керак бўлади.

Uzbekistan Airpots хабарига кўра, 22 та хорижий мамлакатга визасиз боориш мумкин.

Улар:
1. Озарбайжон — 90 кунгача;
2. Антигуа ва Барбуда — 180 кунгача;
3. Арманистон — 180;
4. Барбадос — 28 кунгача;
5. Гаити — 90 кунгача;
6. Грузия — 360 кунгача;
7. Доминика — 21 кунгача;
8. Индонезия — 30 кунгача;
9. Қозоғистон — 30 кунгача;
10. Қирғизистон — 60 кунгача;
11. Малайзия — 30 кунгача;
12. Молдова — 90 кунгача;
13. Намибия — 90 кунгача;
14. Сант-Винсент ва Генадин ороллари — 30 кунгача;
15. Тожикистон — 30 кунгача;
16. Туркия — 30 кунгача;
17. Филиппин — 30 кунгача.

Қолаверса, Беларус, Ниуэ, Кук ороллари, Россия Федерацияси ва Украинага умуман виза талаб этилмайди.

Шунингдек, 33 та давлатда эса соддалаштирилган виза тартиблари ўрнатилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.