Оғир атлетика. Руслан Нурудинов яна бир чемпионликни тантана қилди

Оғир атлетика. Руслан Нурудинов яна бир чемпионликни тантана қилди

Чирчиқда оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Ортда қолган кунда аёллар ( — 87 кг ва +87 кг) ва эркаклар ( — 96 кг ва — 102 кг) ўртасида оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди. Кутилганидек, эркаклар ўртасида — 102 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Руслан Нурудинов, аёллар ўртасидаги +87 кг тоифасида эса Турсуной Жабборова олтин медалларни қўлга киритишди.

Мусобақа бугун якунланиб, унда эркаклар ўртасида — 109 кг ва +109 кг вазн тоифаларидаги баҳслар ўтказилади.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.