Республикамизнинг энг кам аҳоли истиқомат қиладиган шаҳри қайси?

Республикамизнинг энг кам аҳоли истиқомат қиладиган шаҳри қайси?


Юртимизда аҳоли сони энг кам бўлган туман ва шаҳарлар ўнталиги эълон қилинди. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълумот берди.

Унга кўра, Навоий вилояти таркибидаги Ғозғон шаҳри 9,3 минг киши билан аҳоли энг кам истиқомат қиладиган ҳудуд сифатида биринчиликни эгаллаган. Айни шу вилоятдаги Томди тумани 15,3 минг киши билан иккинчи, Сирдарё вилояти таркибидаги Ширин шаҳри 19,4 минг нафар аҳоли билан учинчи ўринда қайд этилган.

Шунингдек, Қоровулбозор тумани – 20,3 минг, Бўзатов тумани – 21,9 минг, Янгиобод тумани – 30,2 минг, Мўйноқ тумани – 33,9 минг, Конимех тумани – 37,2 минг, Тахтакўпир тумани – 38,9 минг ҳамда Учқудуқ тумани – 39,7 минг нафар аҳоли билан Республика бўйлаб аҳолиси энг кам туман ва шаҳарлар ўнталигидан жой олган.

Маълумот учун, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикадаги доимий аҳоли сони 37 миллион 543,2 минг кишини ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган шаҳар Наманган шаҳри ҳисобланиб, ҳозирда ҳудуд бўйлаб 713,4 минг нафар аҳоли рўйхатдан ўтган. Самарқанд шаҳри 595,8 минг киши билан иккинчи, Ургут тумани эса 572,6 минг нафар аҳоли билан кучли учликни якунлаб берган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.