Сут маҳсулотлари устига унинг табиий ёки қуруқ сутдан ишлаб чиқарилганини ёзиб қўйиш шарт бўлади

Сут маҳсулотлари устига унинг табиий ёки қуруқ сутдан ишлаб чиқарилганини ёзиб қўйиш шарт бўлади


2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, саноат шароитида қайта ишланган ва импортдан келтирилиб реализация қилинаётган сут ва сут маҳсулотларини камида ҳар олти ойда бир марта даврий баҳолашдан ўтказилади.

Бунда даврий баҳолаш билан боғлиқ ҳаражатлар Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Шунингдек, сут ва сут маҳсулотларининг тамғасида «табиий сут», «табиий сутдан ишлаб чиқарилган» ёки «қуруқ сутдан ишлаб чиқарилган» ёзувларини мажбурий кўрсатиш тартиби жорий этилади.

Ушбу тартиблар Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасида, шу билан бирга ССП зиммасига Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 июнга қадар «Ўзбекистон илмий-синов ва сифатни назорат қилиш маркази» давлат муассасасининг ҳудудий лабораторияларида, хусусан дастлабки босқичда Тошкент, Самарқанд, Наманган вилоятларида сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлигини тўлиқ таҳлил қилиш учун лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш ва лабораториялар ваколатларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси қўйилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.