Сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

Сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларининг иш ҳақига қўшимча ҳақ тўланади. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг каналида маълум қилди.

Хабарда айтилишича, эндиликда ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

«2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.