У ўқув маркази олдида турган 14 ёшли қизга ўзини киракаш деб таништирган ва қизни машинага ўтирғизган.
Вояга етмаган қиз машинадан тушиб қолмоқчи бўлганда у машина эшикларини қулфлаб қўйган ва машинани Оқдарё тумани «Бошдархон» МФЙ Янги обод қишлоғигача бошқариб бориб, автомашинасини шинаси босими чиқиб кетганлиги сабабли автомашинадан тушган ва ғилдиракларига қараётган вақтида қиз машинадан тушиб, қочиб кетиб, шу ерда бўлган фуқаролардан ёрдам сўраган.
Ҳолат юзасидан қизнинг яқинлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида С.У. қўлга олиниб, унга нисбатан ЖКнинг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.