Президент, йил охиригача Humo ва UzCard интеграциясини якунлаш бўйича топшириқ берди.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида савдо нуқталарида нақд пул ечиб олиш хизматларини кўрсатиш ва виртуал кассалар тармоғи қамраб олган хизматлар кўрсатиш амалиёти жорий этилади.
Масъул бўлимларга Humo ва UzCard тўлов тизимларини, хусусан, банкоматларни 2023 йилнинг май ойига қадар, тўлов терминали тизимларини 2023 йил охиригача ўзаро интеграциялаш бўйича ишларни босқичма-босқич якунлаш топширилди.
Ягона ғазначилик ҳисобварағи орқали 24/7 режимида онлайн тўловларни амалга ошириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг Тез тўлов тизимига интеграция қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.