Метро бекатидан Зангиотадаги клиникага қадар 154-сонли йўналиш ишлаб чиқилиб, тендерга қўйилди.
Санепид қўмитасининг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўраб Транспорт вазирлигига мурожаат қилинди.
Мурожаатга асосан шифохонадан 5-метро бекатигача бўлган масофа 6,9 км.ни ташкил этаётгани, шифохонага келиб-кетаётган ишчи-ходимларга ноқулайликлар юзага келаётгани сабабли янги автобус йўналишини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги маълум бўлди.
«Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси берган маълумотига кўра, ҳозирги кунда метро бекатидан Зангиотадаги клиникага қадар 154-сонли йўналиш ишлаб чиқилиб, тендерга қўйилган. Йўналиш тендер ўтказилгандан сўнг 21 мартгача ишга туширилади», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.