67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Аброр Атабоев мусобақага ажойиб спорт формасида етиб келганини кўрсатиб, мағлубияциз одимламоқда. Атабоев ортда қолган 3 беллашувда Фируз Мирзаражабов (Тожикистон), Хансу Рю (Жанубий Корея) ва Алмат Кебиспаев (Қозоғистон)ни доғда қолдирди. Юртдошимиз кечки дастурда япониялик Кётаро Согабе билан чемпионлик масаласини ҳал қилади. Шунингдек, 82 кг вазн тоифасида қатнашаётган Муҳаммадқодир Расулов бошқа бир япониялик полвон билан бронза медали учун курашади.
Финал:
67 кг: Аброр Атабоев – Кётаро Согабе (Япония)
Бронза медали учун:
82 кг: Муҳаммадқодир Расулов – Юя Маета (Япония)
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.