Ниагара шаршарасининг 15 дақиқа давом этадиган Ўзбекистон давлат байроғи ранглари билан ёритилишини жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Республиканинг Канадада аккредитациядан ўтган элчихонаси маълумотларига кўра, шаршарани 31 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 да (Тошкент вақти билан 1 сентябрь, соат 7:30) жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
Ниагара шаршарасини Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритиш 15 дақиқа давом этади.
Шунингдек, Ўзбекистон дипломатик миссияси ватандошлар билан биргаликда Ниагара шаҳрида Мустақиллик байрамини кенг нишонлашни режалаштираётгани таъкидланган. Ўзбек рақс ва қўшиқлари, анъанавий ўзбек палови билан тантанали зиёфат ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ниагара шаршараси ўтган йили Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан илк бор Ўзбекистон байроғи рангларига бўялган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.